Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14-ноябрь куни Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференсияси 29-сессияси (COP29) доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегатсияси Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Бош директорининг ўринбосари ва яшил ўсишни режалаштириш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи Ҳелена МcЛеод билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонларнинг ўзаро амалга ошираётган лойиҳаларининг жорий ҳолати, хусусан, “Ўзбекистон томонидан Париж битимини амалга оширишга кўмаклашиш ва 6-моддага мувофиқ Корея Республикаси билан биргаликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа билан ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлаш, айниқса, яшил инвеститсияларни сафарбар қилиш, ақлли ва иқлимга мослашувчан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, стратегик экологик баҳолаш, барқарор ва яшил молиялаштириш, карбон бозорларни ривожлантиришда кўмак берилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида 6,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини ажратиш кўзда тутилган “Яшил иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги доиравий келишув имзоланди.