Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/07/2016 Ўзбекистон январь-июнь ойларида 43 ишлаб чиқариш объектини ишга туширди
Ўзбекистон январь-июнь ойларида 43 ишлаб чиқариш объектини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2016-йилнинг январь-июнь ойларида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1,9 млрд. АҚШ долларилик 43 ишлаб чиқариш объектини ишга туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилган маълумотномада хабар берилади.

“Фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши саноатни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш имконини берди. Шу йилнинг биринчи ярмида Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1,9 млрд. АҚШ долларилик 43 ишлаб чиқариш объекти ишга туширилди”, -қайд этилади ҳужжатда.

Жумладан, “Жиззах вилоятидаги цемент заводини кенгайтириш”, “ЖМ Ўзбекистон” акциядорлик жамиятида “Т-250” русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”, “Индорама Қўқон текстиль” хорижий корхонасида йигирув корхонаси ташкил этиш (IV босқич)”, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги “Фантекс” масъулияти чекланган жамиятида йигирув корхонаси ташкил қилиш”, “Мойлисой кони қурилиши”, “ГМЗ-3 да техник сувни чиқариш мосламаси ва чучуклаштириш қурилмасини қуриш”, “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида полиэтилен плёнка ва қувурлар, “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида шиша толасидан иссиқлик изоляция буюмлари ва кенг турдаги электр қурилма ҳамда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, умумий қиймати 3,4 млрд. АҚШ долларидан зиёд 72 йирик янги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурлари доирасида қиймати 2,4 трлн. сўмдан зиёд 8,9 минг лойиҳа, жумладан, саноат соҳасида 2 мингдан ортиқ янги қувватларни ишга тушириш, 390 корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ва 133 ишлаб чиқариш объектини модернизация қилишни ўз ичига олган 2,6 минг лойиҳа амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг