Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
ЎзЛиДеПдан номзод сифатида кўрсатилган Шавкат Мирзиёев ўзининг сайлов олди дастурида қайд этишича, эркин иқтисодий зоналар Ургут тумани (Самарқанд вилояти), Ғиждувон тумани (Бухоро вилояти), шунингдек Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) яратилади.
Дастурда қайд этилишича, хоридий инвестициялар ва замонавий илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида ҳозирда Навоий ва Жиззах вилоятларида ҳамда Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатмоқда.
Тадбиркорлар учун тақдим этилган имтиёзлар корхоналар томонидан инновацион лойиҳаларни муваффақият билан амалга оширишга замин яратмоқда.