Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, шу йилнинг тўққиз ойида 23,6 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъекти рўйхатдан ўтказилди.
Натижада ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес улуши 54,6 фоиз (2015 йилнинг тўққиз ойида бу кўрсаткич 53,6 фоиз бўлган), саноатда 43,8 фоиз (38,7 фоиз), инвестицияларда 38,3 фоиз (33,5 фоиз), чакана савдо айланмасида 89,9 фоиз (87,3 фоиз) ва бандликда 77,8 фоиз (77,5 фоиз) ошди.