Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/07/2016 Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 46 фоизни ташкил этмоқда
Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 46 фоизни ташкил этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ЯИМда кичик бизнес улуши 2015-йилнинг биринчи ярмидаги 44,7 фоиздан жорий йилнинг биринчи ярмида 46 фоизга ортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан чоп этилган маълумотномада хабар берилади.

Саноатда кичик бизнес улуши 35,5 фоиздан 41,9 фоизга, инвестицияларда 33,5 фоиздан 37,7 фоизга, бандликда 77,3 фоиздан 77,7 фоизга ошди.

Қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда янада рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар шу йилнинг биринчи ярмида 16,4 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари, уларнинг асосий қисмини саноат ва қурилиш соҳасида (31,4 фоиз) ташкил қилиш имконини берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг