Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 14/04/2018 Ўзбекистон ЯИМ I чоракда 5,1 фоизга ўсди
Ўзбекистон ЯИМ I чоракда 5,1 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – мартида Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда 64 958,0 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,1 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – мартидаги нархларга нисбатан 137,4 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1 986 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 % га юқоридир.

Иқтисодий ўсиш суръати миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (кейинги ўринларда ЯҚҚ) ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 83,8 % ини ташкил этди ва 5,0 % га ўсди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 4,4 фоиз пунктни ташкил этди). Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 16,2 % ни ташкил этди ва 5,3 % даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлоқ ўсишига таъсири 0,7 ф.п.).

ЯИМ ўсиш суръатига хизматлар соҳаси энг катта таъсир кўрсатди (2,2 ф.п.) ва бу соҳа ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан 4,4 % га ўсди. Жумладан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 1,1 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 7,1 % га ва бошқа хизматлар - 4,6 % га ўсди.

Саноат тармоғининг қўшилган қийматида 5,0 % лик ўсиш қайд этилди. Саноат ишлаб чиқаришининг ЯИМ мутлоқ ўсиш суръатига ижобий таъсири 1,3 ф.п. даражасида баҳоланди. Саноат тармоғидаги ўсиш тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи қўшилган қийматининг 20,7 % га, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноат тармоғи қўшилган қийматининг 1,8 % га ва бошқа саноат тармоқларининг 5,8 % га ўсиши ҳисобига таъминланди.

Кўп квартирали турар жой бинолари қурилиши, шунингдек саноатнинг базавий тармоқлари корхоналари қурилиши ва модернизацияси билан боғлиқ инвестиция лойихаларини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар натижасида қурилиш тармоғининг ўсиш суръатлари 12,2 % ни ташкил этди. ЯИМ нинг мутлоқ ўсишида қурилиш тармоғининг ижобий ҳиссаси 0,8 ф.п. даражасида баҳоланди.

2018 йилнинг январь – марти якунларига кўра, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ҳам 1,8 % даражасида ижобий ўсиш суръати кузатилди. Мазкур тармоқдаги ўсиш суръати ҳисобидан ЯИМ нинг 0,1 ф.п. ўсиши таъминланди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ЯИМ тармоқлари бўйича таркибидаги улуши 2017 йил январ – мартдаги 6,5 % дан 2018 йил январь – мартда 6,3 % гача камайди. Саноатнинг улуши 29,1 % дан 34,8 % га, қурилишнинг улуши 7,4 % дан 7,6 % га ошди.

Хизматлар соҳасининг ЯИМ тармоқлари бўйича таркибидаги улуши 2018 йилнинг январ – мартида 51,3 % ни ташкил этди ва 2017 йилнинг январь – мартидагига (57,0 %) нисбатан 5,7 ф.п. га камайди.

2018 йилнинг январь – мартида мулкчилик шакллари бўйича ЯИМ умумий ҳажмининг 78,8 % иқтисодиётнинг нодавлат секторига, 21,2 % давлат секторига тўғри келди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг