Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 06/04/2018 Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Ўз бизнесингни бошла” семинари ўтказилди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Ўз бизнесингни бошла” семинари ўтказилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси, вилоят Микрокредит банк бошқармаси ҳамкорлигида “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида кўргазмали семинар тренинги ўтказилди. Унда тадбиркорлигни йўлга қўйган тажрибага эга тадбиркор аёллар ҳам таклиф этилди ва улар иштирокида маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Семинарда 90 нафар коллеж битирувчи қизлари, 10 нафар тадбиркор аёллар ҳамда Микрокредит банк вакиллари иштирок этди.

Семинардаги маҳорат дарслари жараёнида 4-5 нафар тадбиркор аёлларимизга шу ернинг ўзидаёқ 4 нафардан, жами 18 нафар коллеж битирувчи қизлар бириктирилиб, “Устоз-шогирд “ анъанасига кўра шогирд этиб тайинланди, уларнинг манзилли рўйхатлари шакллантирилди ва назоратга олинди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳар ҳафталик иш режасига биноан, сешанба куни “Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва бандлик куни” деб эълон қилинди. “Бизнес клуби” томонидан ҳар ойда икки марта шу куни ўқув семинарлар ва мастер класлар ўтказилиши режалаштириб олинди.

Семинар савол-жавоблар асосида интерфаол усуллардан фойданган ҳолда юқори савияда ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг