Самарқанд вилоятида хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уларга шарт-шароит яратиб бериш борасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Тадбиркор Аёл уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Олима аёллар уюшмаси, Ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ва йирик тадбиркорлар билан хамкорликда Самарқанд вилоят Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Ўз бизнесингни бошла” шиори остида қизлар учун “бизнес-клуби” очилди.
“Бизнес-клуб”ни очишдан мақсад - Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар, қабул қилинган қонунлар билан таништириш, қизларни тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда амалий ёрдам беришдир.
Бизнес клубда Самарқанд вилоятида ўз фаолиятини бошлаган йирик тадбиркорлар иштирок этиб, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга бизнес режалар тузиш ва тадбиркорликни кандай бошлаш, уни ривожлантириш борасида маслаҳатлар берилди ва йирик тадбиркорларга энди тадбиркорликни бошламоқчи бўлган тадбиркорлар бириктириб берилди. Бундан ташқари Марказий банк ходимлари томонидан имтиёзли кредитларни қандай олиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.