Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2020 Ўзбекистон халқаро ислом академиясида қабул жараёнлари бошланмоқда
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида қабул жараёнлари бошланмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланмоқда. Қуни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом ҳам тасдиқланди. Демак, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул ушбу низом асосида ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, бу йилдан эътиборан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 15 июндан — 5 июль кунига қадар давом этади.

Ҳозирги бутун дунёда кечаётган пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда Қабул жараёни билан боғлиқ барча саволларингизга Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги телеграм саҳифалари орқали жавоб олишингиз мумкин. Барча янгилик ва маълумотлар доимий эълон қилиб борилади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг