Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Иқтисод 31/05/2025 Ўзбекистон ва Япония меҳнат миграцияси учун япон тилини ўқитиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва Япония меҳнат миграцияси учун япон тилини ўқитиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияда ишлашни хоҳлаган фуқаролар учун Ўзбекистонда япон тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади.

Бу масала Ўзбекистон Республикаси Миграция масалалари агентлиги ва Япониянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) раҳбарияти ўртасидаги музокаралар давомида муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири бўлди.

Томонлар Japan Career Portal платформаси фаолияти бўйича ҳозирги натижаларни ижобий баҳоладилар. Мазкур платформа икки ташкилот ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида яратилган бўлиб, у иш изловчиларни қўллаб-қувватлашда самарали восита сифатида ўзини намоён қилган.

Яқин вақт ичида ушбу ресурсда япон тилини ўрганиш ва имтиҳонларга тайёргарлик бўйича янги бўлимлар ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Бу орқали фойдаланувчилар масофавий тарзда тил кўникмаларини эгаллаш ва Японияда меҳнат фаолиятига мақсадли тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг