Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2018 Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон бўйича конференцияни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон бўйича конференцияни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жианг Ян билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференция нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг