Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Венгрия парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Орал Атаниязова Венгрия Миллий мажлиси раиси ўринбосари Иштван Якаб билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кейинги йилларда икки томонлама парламентлараро алоқалар сезиларли даражада фаоллашгани таъкидланди.

Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш ҳамда экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишларда ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

Икки томонлама мулоқотни илгари суришда парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Сенатида фаолият юритаётган Венгрия Миллий мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг изчил фаолияти қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР