Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2025 Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни давом эттирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли Раиси Рустами Эмомали билан учрашув ўтказди.

Сенат Раиси Т.Нарбаева Рустами Эмомалини Тожикистон Республикаси парламенти раҳбари лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгуси даврда ҳам икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасида юқори даражадаги ҳамкорлик ва яқин алоқалар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигининг мустаҳкам асоси икки давлат раҳбарларининг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро ишончнинг юқори даражаси асосида шаклланаётгани таъкидланди.

Парламентларнинг янги таркиби шакллангани муносабати билан парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш режалари муҳокама қилинди. Томонлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан парламент назорати масалаларини кун тартибига киритган ҳолда “Ўзбекистон – Тожикистон” дўстлик гуруҳи йиғилишини ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида томонлар икки дўст давлат ўртасидаги парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва ҳар томонлама шерикликни чуқурлаштириш ниятида эканлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг