Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Спорт 13/07/2016 Ўзбекистон ва Тожикистон футзалчилари дуранг ўйнашди
Ўзбекистон ва Тожикистон футзалчилари дуранг ўйнашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10-сентябридан 1-октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар беради.

Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказиш бўйича эришилган келишувга кўра, 12 июль куни дастлабки ўйин бўлиб ўтди.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйинда дуранг натижа қайд этди.

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашув, 3:3 ҳисоби билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси киритган голларга Раҳматов, Шавкатов ҳамда Усмонов муаллифлик қилган бўлсалар, Тожикистон терма жамоаси таркибида ҳаракат қилган Сардоров учта гол киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув, 13 июль куни 17:00да старт олади. Ушбу ўйин ҳам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг