Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Швейсария Афғонистондаги вазият ва сув ресурслари бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Швейтсария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский билан учрашди.
Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Афғон муаммоси бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришда ўзаро манфаатдорлик билдирилди.