Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 02/06/2016 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро англашув Меморандумини имзолашади
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро англашув Меморандумини имзолашади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги англашув Меморандумини имзолашни режалаштиришмоқда.

2016-йилнинг 30-май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари ташриф буюрдилар. Ўзбекистон делегациясига адлия вазири Музраф Икрамов, Саудия Арабистони делегациясига адлия вазири ўринбосари Юсуф бин Абдулазиз Аль-Фарраж раҳбарлик қилди.

Учрашувда меҳмонлар давлатимизнинг миллий ҳуқуқ тизими ҳамдаЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва йўналишлари билан таништирилдилар.

Шундан сўнг, Саудия Арабистони делегацияси раҳбари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги адлия вазирининг ўринбосари Юсуф бин Абдулазиз Аль-Фарраж Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва делегациясига юксак эҳтиром ва эътибор учун чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва йўналишлари тўғрисида сўзлаб берди.

Музокаралар дўстона ва амалий руҳида ўтказилди. Томонлар ҳар иккала давлат адлия вазирликлари ҳамкорлиги бўйича Меморандум лойиҳаси келишувига эришдилар ва лойиҳа делегация раҳбарлари томонидан маъқулланди.

Музокалар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги англашув Меморандуми лойиҳасининг муҳокамаси бўйича келишув баённомаси имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг