Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.