Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 23 январь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайбий убилан учрашди.
Томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ва аввал эришилган келишувларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
2025 йилда томонларни қизиқтирган турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.