Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2025 Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон ва Россия ўртасида таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев бошчилигида Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб турибди.

Ушбу делегация таркибида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев қатор муҳим музокаралар ўтказмоқда.

Хусусан, Ш. Далиев ва Россия Фан ва олий таълим вазири ўринбосари К. Молилевский ўртасидаги учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистондан Россияга ишлаш мақсадида борадиган фуқароларни сифатли касбий тайёргарликдан ўтказиш, уларнинг рус тили бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги олий даражада эришилган келишувларнинг ижроси доирасида Ўзбекистонда Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини очиш ҳамда Россиянинг юртимиздаги олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг