РФ Қишлоқ хўжалиги матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф натижалари бўйича Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича Ўзбекистон-Россия ишчи гуруҳи тузилди.
Ташриф чоғида Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громико Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотларни етказиб бериш ҳажмини ошириш масалалари бўйича музокаралар ўтказди.
Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громиконинг қайд этишича, 2016-йили Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотларни етказиб бериш ўтган йилга нисбатан 2,3 баравар ошди.
Евгений Громико Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан ҳам учрашди.
I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида маълум қилинишича, 2016-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон 700 минг тоннага яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди. Йил охиригача бу кўрсаткич 1 млн. тоннага етади. Мазкур маҳсулотлар экспортининг 60-65 фоизга яқини Россия Федерацияси ҳисобига тўғри келади.