Юрий Чайканинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия прокуратураларининг ҳамкорлиги юқори даражадаги ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган. Унинг қўшимча қилишича, бу ҳамкорлик Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Халқаро прокурорлар ассоциацияси доирасидаги тадбирларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Россия прокуратуралари доимий асосда тажриба алмашиб туришади.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Россия прокуратураларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг МДҲ давлатлари қатнашчиларининг Бош прокурорлар мувофиқлаштирувчи кенгашидаги иштироки муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ўзаро англашинув тўғрисидаги меморандум имзоланди.