Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари О.Абдуллаев Кувайт Давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси Муваққат ишлари вакили Холид ал-Мутайратни қабул қилди
Учрашувда ташқи меҳнат миграцияси, виза режимини соддалаштириш ҳамда юқори даражада бўлажак икки ва кўп томонлама учрашувларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар миграция ва виза масалалари бўйича мулоқотларни доимий тарзда тизимли ўтказиб туриш, хусусан, мавжуд масалаларни тезкор тартибда мувофиқлаштириш мақсадида, Ўзбекистон ва Кувайт мутасаддилари ўртасида “Ишчи гуруҳ”ни ташкил этишни келишиб олдилар.