Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024-йил 21-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт молия вазири ва иқтисодий масалалар ҳамда инвестициялар бўйича давлат вазири Нура Сулаймон Ал-Фассам билан учрашув ўтказди.
"Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди", — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.