Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 12/12/2016 Ўзбекистон ва Қозоғистон сув муносабатларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қозоғистон сув муносабатларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-9-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида сув билан боғлиқ муносабатларнинг барча йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон делегациясига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Қозоғистон делегациясига Қишлоқ хўжалиги вазир ўринбосари Ерлан Нисанбаев бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотлари давомида эришилган келишувлар нуқтаи назаридан сув масалалари бўйича икки мамлакат ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари дўстона ва конструктив руҳда муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра тегишли Баённома имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг