Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Сенатлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолашди. Мазкур ҳужжат Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Токаев ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев томонидан имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Презизенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида имзоланди.