Мамлакат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сув-энергия, транспорт-логистика ва маданий-маърифий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг йўналишларини кўриб чиқишди.
Бундан ташқари, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев дунёда долзарб бўлиб турган масаларни, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, Тошкентда ўтказилиши белгиланган ШҲТ Саммитини муҳокама этдилар.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки мамлакатлар ўртасидаги тарихий дўстона алоқаларни қайд этди.
Мустақиллик йилларида биз мазкур алоқаларни нафақат сақладик, икки мамлакатни янада яқинлаштирдик. Мен Сиз билан, ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстликдан фахрланаман. Асосий мақсадимиз, мазкур алоқаларни, ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш ва келажак авлодга етказишдир. Барча қозоғистонликлар номидан Ўзбекистон халқига омад тилайман, - Қозоғистон Республикаси Президенти деди Нурсултон Назарбоев.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов самимий дўстона муносабатларни, ўзаро ҳурматни ва икки мамлакатнинг ўзаро қўллаб-қувватлашларини қайд этди.
Биз яшаётган ҳозирги нотинч замонда айнан шу фазилатлар жудаям зарур. Нурсултон Назарбоевнинг мазкур ташрифи ҳозирги ҳолатдаги масалаларнинг тўғри ечимини топишда, фикрлар алмашиш борасида жудаям муҳимдир. Жаҳон иқтисодиётида инқироз давом этмоқда ва ҳеч бир мамлакат қийинчиликлардан ҳоли эмас. Бундай ҳолатда биз ҳамиша тўғри йўлдан юриб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб туришимизни истайман, - деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.