Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Олег Лим Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев билан учрашди.
Томонлар мавжуд йўналишларда парвозлар сонини кўпайтиришга келишиб олдилар. Хусусан, томонларнинг ҳар бири ҳафтасига Тошкент-Астана йўналиши бўйича рейслар сонини 4 тадан 6 тагача ҳамда Алмати-Тошкент йўналишда парвозлар сонини 7 тадан 10 тагача оширишади.
Натижада, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида парвозларнинг умумий сони ҳафтасига 32 га этади.