Валюта курслари 07/11/2024
$1 – 12786.98
UZS – 0.09%
€1 – 13753.68
UZS – -1.16%
₽1 – 130.27
UZS – 0.1%
Қидириш
Иқтисод 09/06/2016 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 5 млрд. АҚШ долларига етказиши мумкин
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмасини 5 млрд. АҚШ долларига етказиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин орада ўзаро товар айланмасини 5 млрд. АҚШ долларига етказиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айланмаси 2015-йилда 5 млрд. АҚШ долларидан иборат бўлган. Қозоғистон Ўзбекистон учун учта энг йирик савдо ҳамкорларидан бўлиб қолмоқда, қўшимча қилди элчи.

Унинг қайд этишича, ҳозир томонлар 5 йилга мўлжалланган янги стратегик ҳамкорлик режаси устида ишлашмоқда. Утембаевнинг айтишича, мазкур режа асосида томонлар ўзаро товар айланмаси миқдорини 5 млрд. АҚШ долларига етказишади.

“Жорий йилда 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқаришни якунлаб, имзоламоқчимиз”, - қайд этди элчи.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг