Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2018 Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 21 июль куни Иссиқкўлда ўтаётган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Турли даражадаги доимий Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг давоми сифатида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий эътиборни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларга қаратди.

Вазирлар ўз ишини бошлаётган Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жабҳалари бўйича фикр алмашдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг