Ўзбекистон ва Қирғизистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Қирғиз Республикасидаги ҳамкасби – Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаев билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида икки қардош халқ ўртасидаги дўстона ва илиқ муносабатлар сўнгги йилларда давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида эътироф этилди.
Суҳбат чоғида қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар, меъёрий-ҳуқуқий база, рақамлаштириш жараёнлари ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон тажрибаси Қирғизистон томонидан юқори баҳоланди ва бу йўналишда яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича ўзаро қизиқиш билдирилди.
Ҳар икки вазир доимий мулоқот ва ўзаро тажриба алмашувини давом эттиришга келишиб олди.