Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 14/11/2016 Ўзбeкистон ва Қирғизистон чегаранинг 56 та участкаси бўйича позицияларни келишиб олишди
Ўзбeкистон ва Қирғизистон чегаранинг 56 та участкаси бўйича позицияларни келишиб олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-13-ноябрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Фарғона шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалол-Ообод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудларда Давлат чегараларасининг аввал мувофиқлаштирилмаган 14 участкасида қўшма дала текширувлари ва инструментал топографик расмга олиш тадбирлари ўтказилди.

Еттита участка бўйича ишчи гуруҳларнинг позициялари келишиб олинди. Шундай қилиб, 13-ноябрь ҳолатига кўра томонларнинг позициялари мос келган участкаларнинг умумий сони 56 тани ташкил этмоқда.

Учрашувлар якунларига кўра тегишли Баённома имзоланди ва бошқа мувофиқлаштирилмаган участкалардаги дала топографик-ер тузиш ишларини ўтказишнинг режа-жадвали келишиб олинди.

Учрашув ҳамжиҳатлик ва анъанавий дўстлик руҳида бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг