Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон дипломатлари Приморье вилояти губернаторининг ўринбосари Николай Стецко билан учрашиб, савдо, инвестициялар, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.
Россия томони ўзбек компанияларига маҳсулотларни сақлаш учун "Приморье" улгуржи-тарқатиш марказида жой ажратишни таклиф қилди ҳамда Тошкентдаги “ТЕХНОПАРК” МЧЖ филиалини Приморье вилоятида ташкил этишга қизиқиш билдирди.
Томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, ўзбек маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт қилиш истиқболлари бўйича фикр алмашишди.