Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ўзбекистон ва Полша: Инклюзив таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон ва Полша: Инклюзив таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 июнь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида Полша Таълим вазири Б. Новатская бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар инклюзив таълим, ногиронлиги бўлган болалар учун шарт-шароитлар яратиш, педагог ва ассистентларни тайёрлаш, ота-оналарни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди.

Полша вакиллари мамлакатларимиз ўртасида умумий вазифалар борлигини таъкидлади ва ўз тажрибалари – индивидуал ёндашув, рақамли ечимлар, УНИСEФ билан ҳамкорлик каби йўналишлар бўйича маълумотлар берди.

Учрашув якунида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди:

Ўзбекистон мутахассисларининг Полшага ўқув ташрифларини ташкил этиш;

Педагог ва ассистентларни тайёрлаш бўйича тажриба алмашиш;

Инклюзив таълим ва касбга йўналтириш бўйича илғор ечимларни ўрганиш.

Томонлар мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг