Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2025 Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади

Ўзбекистон ва Малайзия ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

- Маҳсулотларнинг "ҳалол" стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;

- Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

- 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг