Ўзбекистон ва KFW асосий тармоқларда ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 март куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов KFW Германия тараққиёт банкининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Вероника Гарция Дел Арко билан учрашди.
Томонлар амалдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳамда Ўзбекистон ва KFW банки ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги тадбирларни кўриб чиқдилар.
Шу нуқтаи назардан, соғлиқни сақлаш, таълим, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Банкнинг техник ва молиявий кўмагини жалб этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама қилинган соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган чоралар кўришга келишилди.