Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 23/04/2016 Ўзбекистон ва Канада ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Канада ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 21-апрель куни Оттава шаҳрида Ўзбекистон ва Канада ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Канада Ташқи ишлар ва халқаро савдо вазирлиги делегациясига Европа ва Евроосиё ишлари бўйича бюро Бош директори Метю Левин раҳбарлик қилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатлари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Шунингдек, 2015-йил бошида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раунди чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги ҳамкорликни босқичма босқич ривожланишидан Ўзбекистон ва Канада бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестицион, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда мавжуд бўлган ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини амалда қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар, жумладан Афғонистондаги ҳолат муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг