Ўзбекистон ва Канада кончилик соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 февраль куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кристофер Дагган бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Кон-геология вазири Б.Исламов, вазирнинг биринчи ўринбосари О.Насритдинходжаев, департамент бошлиқлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Вазир ҳамда элчи Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Кон-геология вазирлиги ва тизимости корхоналар вакилларининг Халқаро тоғ-кон саноати конференцияси (PDAC) тадбирларидаги иштироки, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, Ўзбекистон – Канада дўстлик жамияти фаолияти ҳақида суҳбатлашдилар.