Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 05/02/2018 Ўзбекистон ва Жанубий Корея “High Tech City” лойиҳаси бўйича қўшимча келишувни имзолашди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея “High Tech City” лойиҳаси бўйича қўшимча келишувни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Жанубий Кореянинг «POSCO Daewoo» корпорацияси “High Tech City” лойиҳаси бўйича қўшимча келишувни имзолашди. Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар беради.

“High Tech City” — юқори технологияли мажмуанинг умумий қиймати 1,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Янги мажмуа 50 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда бизнес-марказлари, турар жойлар, таълим, тижорат ва саноат муассасалари, илмий-текшириш марказлари ва бошқа объектлар жойлашган бўлади. Уларнинг барчаси «ақллли» технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш ёрдамида амалга оширилади.

“High Tech City” юқори технологияли мажмуаси қурилишини бошлаш учун иккала томондан ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Гуруҳ лойиҳани амалга ошириш учун жой танлаш масаласини ўрганади ва унинг барча босқичларини назорат қилиб боради. “High Tech City” жойлаштириш учун тўртта ҳудуд ўрганилмоқда.

Кореялик мутахассислар Тошкентда шаҳар қурилиш ишларини таҳлил қилиб, аллақачон амалга оширилаётган — “Tashkent City” ва «ақлли» шаҳар Нурафшон лойиҳалари билан танишиб чиқишди.

“POSCO Daewoo” — халқаро гигант корпорацияси бўлган POSCOнинг шўъба корхонаси бўлиб, у халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади. Компания нафақат Корея, балки бутун дунё миқёсида катта қурилиш тажрибасига эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг