Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 07/11/2024 Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки: ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги уфқлар

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки: ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги уфқлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир билан видеоконференсия тарзида музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида 2022-2026 йилларга мўлжалланган ИТБнинг Ўзбекистон бўйича Стратегияси бандларини амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди. Қайд этилишича, жалб қилинган инвестициялар ҳажми белгиланган режаларга тўғри келади ва 2026 йил якуни бўйича 1,2 миллиард долларлик умумий кўрсаткичнинг 50 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалар ИТБ ИТФCнинг шўба корхонаси – Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси томонидан муддатидан икки йил олдин амалга оширилмоқда, ва бугунга келиб умумий ҳажмнинг 90 фоизини ташкил этади.

Томонлар, шунингдек, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тамойиллари асосида биргаликда тузилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни ҳам муҳокама қилдилар. Бу лойиҳалар энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация ва сув ресурсларини бошқариш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига тааллуқлидир.

ИТБ раҳбарияти лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттиришга, жумладан, яшил иқтисодиётга ўтиш доирасида инновациялар ва технологик модернизацияга қўшимча маблағлар ажратишга тайёрлигини билдирди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги мамлакатни барқарор ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ҳамкорликнинг мустаҳкамлиги ва динамикаси тасдиқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг