Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 18/10/2016 Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Ўзбекистон ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Индонезия Республикаси Ташқи ишлар вазири Ретно Марсуди билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг