Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми ўтган ҳафтада имзоланди.
Германия Федератив Республикаси (ГФР) Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги 2007 йилда қабул қилинган ташкилотлар ва корхоналар учун бошқарув кадрларини ўқитишда ҳамкорликка оид ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида ўзбекистонлик менежерлар учун Германияда иш ўрганишни ташкиллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Дастурнинг мақсади ГФР корхоналарида амалий қисқа муддатли иш ўрганишни ташкиллаштириш орқали маҳаллий корхоналар менежерларининг малакасини ошириш, менежмент соҳасида ғарбий «ноу-хау»ни ўрганиш, аввало, икки давлатнинг кичик корхоналари ўртасида бевосита алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
Дастур фаолияти давомида 756 нафар кишидан 368 таси танлаб олинди ва қуйидаги йўналишлар бўйича Германияда иш ўрганиш учун юборилди: машинасозлик, консалтинг, тўқимачилик саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона иши, логистика, муқобил энергия манбалари, тиббиёт ва бошқалар.