2022 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Вазирлик соҳавий хизматлари вакиллари билан Франциянинг Москвадаги Элчихонаси Ички хавфсизлик масалалари бўйича атташеси Серж Гарсиа бошчилигидаги делегация учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар трансмиллий ва уюшган жиноятларга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мазкур жараёнда ўзаро тажриба алмашиш, икки давлат вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, етакчи мутахассислар иштирокида ходимлар малакасини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш каби масалаларини муҳокама қилдилар.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ҳар икки тараф ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.