Музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Франция тараққиёт агентлиги ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисида Битим имзоланди.
Битимда Франция тараққиёт агентлиги (ФАР) ва унинг шўба ташкилоти “Иқтисодий ҳамкорлик учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти” (ПРОПАРКО)нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиш тартиби ва шартлари белгиланган.
Ҳужжат икки давлатда ҳам белгиланган ички процедуралар якунланганидан сўнг кучга киради ва учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда самарадорликни оширишга имкон беради.