Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Иқтисод 20/02/2025 Ўзбекистон ва Эстония савдо алоқаларини кенгайтириш учун бизнес-форум ташкил қилмоқда

Ўзбекистон ва Эстония савдо алоқаларини кенгайтириш учун бизнес-форум ташкил қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Эстониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Яап Ора ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Дилшод Расулов Яап Орани янги лавозимга тайинланганлиги билан муборакбод этиб, Ўзбекистон- Эстония ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Эстония ўртасидаги товар айланмаси ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, электротехника, туризм, тўқимачилик, чарм, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.

Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида транспорт-логистика хизматларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкилаб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширишга, қўшма лойиҳаларни фаол муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув якунида жорий йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистон ва Эстония ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР