Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Иқтисод 18/06/2023 Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси
Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини таҳлил қилди.

2022-йилда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари товар айланмаси 44,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва сўнгги 3 йил ичида 5 баробар ошди.

2022-йилда Эрон Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортида 13-ўринни, импортида эса 19-ўринни эгаллади.

Ҳозирги вақтда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида бир қатор йўналишлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли муносабатлар йўлга қўйилган. 2022-йил сентябрь ойида ШҲТнинг саммитида икки мамлакат ўртасида Қишлоқ хўжалигида ҳамкорликка оид меморандум имзоланди.

2022-йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Эрон Миллий картошкачилик уюшмаси ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинганди.

Ҳамкорликнинг энг муҳим истиқболли жиҳатларидан бири бу Эрон ўз қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ишлаб чиққан технологиялар трансферидир. Гап бу ўринда биотехнологияларни қўллаш орқали шўрланган тупроқлар муаммосини ҳал қилиш ва ҳосилдорликни ошириш ҳақида бормоқда Булар органик ва микробли ўғитлар, шунингдек, биологик пестицидлардир.

Халқаро савдо маркази (ITC) ҳисоб-китобларига кўра, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги даражасида Ўзбекистондан Эронга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида фойдаланилмаган имкониятлар 22,9 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ўзбекистон ва Эрон умумий товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишни мўлжалламоқда. Бунинг учун имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудида Made in Iran ва Made in Uzbekistan кўргазмаларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг