Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 18/07/2017 Ўзбекистон ва ЕИ 21,5 млн. евро миқдоридаги молиявий битимни имзолашди
Ўзбекистон ва ЕИ 21,5 млн. евро миқдоридаги молиявий битимни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 июль куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси ва Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби Ҳелга Шмидт билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

14 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг давоми сифатида томонларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва ЙИ ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Абдулазиз Камилов ва Стефано Мансервиси “Боғдорчиликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Молиявий битимни имзолашди.

Имзоланган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳужжат Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун Евроиттифоқ томонидан 21,5 млн. евро миқдоридаги грант маблағлари ажратилишини назардан тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг