Валюта курслари 02/06/2025
$1 – 12790.43
UZS – 0.17%
€1 – 14486.44
UZS – 0.6%
₽1 – 162.60
UZS – -0.02%
Қидириш
Технологиялар 22/05/2025 Ўзбекистон вa Cингапур яримўтказгич саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон вa Cингапур яримўтказгич саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Cингапур билан яримўтказгич саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича янги меморандум имзолади.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси Цингапурнинг A*STAR агентлиги таркибига кирувчи Микроэлектроника институти (IME) ҳамда Cингапур яримўтказгичлар саноати ассоциацияси (SSIA) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.

«Ўзелтехсаноатф»нинг таъкидлашича, бу ҳамкорлик шунчаки расмий ҳужжат эмас, балки Ўзбекистон учун глобал технологик майдонда янги имкониятлар очадиган стратегик қадамдир. Дунёнинг етакчи ярим ўтказгич марказларидан бири сифатида Cингапур билим, илғор технологиялар вa умумий ривожланиш истиқболларини бирлаштирган ишончли ҳамкор ҳисобланади.

Битим мутахассислар тайёрлаш вауларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион технологияларга йўналтирилган ўқув машғулотлари вa ўқув модулларини жорий этиш, шунингдек, билим, илғор технологик ечимлар вa лаборатория тадқиқотлари тажрибасини алмашишни назарда тутади.

Ушбу ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон нафақат илғор технологияларни импорт қилиш, балки уларни ўзлаштириш, такомиллаштириш вa яримўтказгичлар соҳасида ўзининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш имкониятига эга.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ушбу стратегик йўналишда замонавий инфратузилма, илғор ҳамкорлик вa инсон капиталига таянган ҳолда Ўзбекистонни Марказий Осиёда яримўтказгичлар саноати марказига айлантиришни кўзлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг