Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 30/06/2016 Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳамда Буюк Британия Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Аллан билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борилди.

Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, уларни амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг