Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2025 Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Болгария меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — София шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Болгария Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Галаб Донев ўртасида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдаги асосий масала — меҳнат миграцияси соҳасида адолат ва қонунийликни таъминлаш бўлди.

Музокараларда Болгария корхоналарида ишлаётган фуқароларимиз ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, виза ҳамда ишга жойлашиш жараёнларини соддалаштириш мавзуси муҳокама қилинди.

Ҳамкорликни инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда ривожлантиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг