Ўзбекистон ва Беларус савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов ва Беларус Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Охирги беш йил ичида Беларус билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 3 баравар ошди ва 2024 йил охирига келиб 714 миллион долларни ташкил этди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Беларус капитали иштирокидаги 228 корхона фаолият кўрсатмоқда. Беларусда 100 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритади.
Томонлар, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.